Peugeot 5008 минивэни кроссоверга айланади
Шу йилнинг кузига бориб минивэн асосидаги кроссоверни кўришимиз мумкин бўлади. Янги автомобиль аввалги русумлар тажрибасига таяниб яратилади. Кузов паркетникдан (паркетник — SUV инг. Sport Utility Vehicle, йўлтанламаснинг конструкция жиҳатдан енгилроқ ишланган тури, халқ тилида “жип”) ўзлаштирилади, бироқ минивэн услуби сақланади.
Автомобилнинг еттита ўриндиғи бўлади. Асбоб-ускуналар панели сифатида ҳайдовчи олдига каттакон дисплей жойлаштирилади.
Кроссовер қуввати 120-125 от кучи оралиғида бўлади. Гибрид русум дунё юзини кўриши ҳам мумкин. Электрли мотори билан 50 км йўл босади. Бошқа сегментга ўтганлиги туфайли қайтадан номланиши эҳтимоли мавжуд.
Нархи 28 минг еврони ташкил этиши кутиляпти.