Peugeot “Дакар” раллисига мўлжалланган прототипни кўрсатди

Peugeot “Дакар” раллисига мўлжалланган прототипни кўрсатди

Франциянинг Peugeot автоконцерни намойиш қилган автомобиль учқур болиднинг прототипи саналади. Мазкур машина турли раллиларда, жумладан, Дакар раллисида иштирок этади.

Peugeot 3008 DKR номини олган болид қувурлардан ташкил топган рамада қурилган. Кузов панеллари карбондан ишланган. Олд ва орқада иккита кўндаланг ричагли технологик осмалари бор. Ҳар бир ғилдирагида қўшимча пружиналари ва иккита амортизатори мавжуддир.

Peugeot 3008 DKR авторусумининг узунлиги 4312, кенглиги 2200, ғилдираклар базаси 3000 мм. Баки 400 литр ёнилғини сиғдиради.

Учқур автомобилга уч литрли, олти цилиндрли двигатель ўрнатилган бўлиб, иккиталик турбодамлаш технологиясига эга. Моторининг қуввати 340 от кучига тенг. Йўлтанламас соатига 200 км йўл босишга қодир. Peugeot 3008 DKR авторусуми Red Bull, Sparco, Total ва BF Goodrich компаниялари билан ҳамкорликда ясалди.

Автомобилни пойгачи Карлос Сайнц биринчи бўлиб синаб кўради. Синов шу йилнинг 3 октябр куни Марокашда ралли рейдда ўтказилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"