Peugeot купесимон кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Peugeot купесимон кроссовер ишлаб чиқармоқчи

AutoЕxpress нашрининг ёзишича, “Пежо” 2020 йилнинг бошида купесимон кроссовер ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. У PSA концернининг EMP2 модул платформасида ясалади. Бу платформа Peugeot ва Citroenнинг кўплаб маҳсулотларига пойдевор бўлган. Кроссовер индекси 4008.

Бўлғуси 4008нинг моторлар бўғимига PureTech оиласига мансуб уч цилиндрли бензинли мотор ҳамда 1,6 ва 2 литрли дизелли моторлар киради. Албатта, гибрид тури ҳам бўлади. Қуввати 240 ва 300 от кучига тенг.

Автосаноатимиз Peugeot билан ҳамкорлик қилаётганлиги учун француз компанияси янгиликларини кузатиб боришдан манфаатдормиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"