Peugeot уч йил давомида электрокар ва гибрид ишлаб чиқаради

Peugeot уч йил давомида электрокар ва гибрид ишлаб чиқаради

Peugeot компанияси уч йил ичида икки янги модель — электрокар ва қувват олувчи гибрид ишлаб чиқаради. Бу ҳақида компания янги маҳсулотларини чиқаришни режалаштириш ва корпоратив стратегия бўлим раҳбари Жером Мишеро айтиб ўтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, электрокар EMP2 платформаси базасида ясалади. Гибридли иккинчи модель эса 1,2 литрли бензин мотор асосида тикланади. Мишеронинг сўзларига кўра, гибрид бир қувват олганда 50 км масофагача бемалол юра олади.

“Пежо”нинг энг сўнгги электр прототипи Fractal бўлиб, у иккита 102 қувватли электромотор ва литий батареялари билан таъминланган эди. Автомобиль юз километрли тезликка 6,8 сония ичида чиқади.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.