Peugeot юк машинаси янги касб ва қиёфада

Peugeot юк машинаси янги касб ва қиёфада

Мижозларнинг кўнглини олиш учун махсус ясалган фургонча Францияда ўзиюрар бар бўлиб хизмат қилмоқда.

Франциядаги Gillardeau устрица уйининг раҳбарларидан бири Вероник Жилардо чашначиликни шаҳар марказида кўчиб юриш орқали оммалаштимоқчи бўлди. Бунинг учун ўзи юрадиган автомобиль-бар буюртма қилинди.

Expert деб аталувчи фургон 5,8 кв метр майдонни эгаллайди. Бар ходими мижозлар билан юзма-юз ҳолатда ишлай олади. У бир поғона юқорида турганлиги сабабли ташрифчиларни ва устрица тайёрлаш жараёнини кузата олади.

Peugeot Expert исталган жойга ўрнашади, ҳаттоки ерости автотураргоҳига ҳам жойлашиши мумкин. Унинг бўйи 1,9 метр, узунлиги 4,96 метр. Ошхона чаноғи (раковина), музлаткич, сақлаш бўлмаси, сув иситкич ва сурилма пештахтаси бор.

Мобиль барнинг орқа девори зангламас пўлат, шифер ва тахтадан ишланган. Устрица фермалари ҳам худди шу материалларни ишлатади. Gillardeau устрицалари 3 йилдан 5 йилгача доимий назорат остида етиштирилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Peugeot Expert

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"