Пиёдалар учиб ўтадими? Ҳайдовчилар-чи?

Пиёдалар учиб ўтадими? Ҳайдовчилар-чи?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли суратлар баъзида эътиборимни тортади. Сабаби кўпчилик муаммоларни суратга олиб, кичик изоҳ билан оммага бўлишади. Кимдир изоҳ қолдиради, кимдир эса муносабат билдирмайди.
 
Шундай суратлардан бирида Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчасида жойлашган “Шарқ” НМАК биноси яқинидаги ҳолат акс этган. Унда пиёдалар йўлкасида “билмасдан” ёки “шошилинчдан” қолдирган автомобиллар тасвирланган. Қизиғи, ҳеч ким таъқиқловчи белгига амал қилмаган. Сабаби, белги деярли уч метр юқорига ўрнатилганда.
 
Изоҳда эса “пиёдалар қаердан юради?” деган жумла келтирилган. Мен эса бу изоҳни бошқачароқ берган бўлар эдим. “Пиёдалар қаердан юради” деб эмас, “пиёдалар учиб ўтиши сўралади” деган изоҳ ўринлидир.
 
Демак, энди учиб ўтишга тайёргарлик кўраверинг, ҳурматли пиёдалар!
 
Азизлар, келинг, масалани бошқа томонини ҳам кўриб чиқайлик...
 
Юқорида тилга олинган манзил атрофида жуда кўп ташкилот ҳамда корхоналар жойлашган. Уларда минглаб кишилар меҳнат фаолиятини юритадилар.
 
Табиийки, ишга ўз автомобилида келган ходимлар автоуловини қаердадир қолдириши лозим.
 
Бу ерда “тўпланадиган” машиналарни 3 қават қилиб жойлаштиришса ҳам йўл четида мумкин бўлган жойлар ҳам, шу атрофдаги автотураргоҳлар ҳам етмайди.
 
Яна битта савол қўйиш мумкин... Демак, автомобилингизни чўнтагингизга солиб юринг, ҳурматли ҳайдовчилар!

Манба: Qalampir.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.