Пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди 

Пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган қарорга биноан 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидалари» амалга киритилади.

Янги тартибга кўра, эндиликда пиёдаларга автомобиль йўлларидаги пиёдалар ўтиш жойи ва йўлнинг ҳаракат қисмида кетаётганида диққатни чалғитадиган ҳар қандай электрон қурилмалар, жумладан, телефон ва планшетдан фойдаланиш, видео кўриш, қулоқчин (наушник)да радио ёки қўшиқ тинглаш, газета, журнал ва китоблар ўқиш тақиқланади.

Айни пайтда ушбу қоидабузарликлар учун жарималар белгилаш юзасидан тегишли қонунчиликка ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бундан аввалроқ эса Ўзбекистон қонунларига йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтишиши фото ва видео камералар орқали қайд этилган ҳолатда пиёдаларни жаримага тортиш бўйича меъзонлар белгилаб қўйилгани хабар қилинган эди.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!