“Победа”нинг бугунги версияси қандай бўлар эди? (видео)

“Победа”нинг бугунги версияси қандай бўлар эди? (видео)

Мустақил дизайнер ва эркин рассомлар ёшлик хотираларини эсга солувчи кўҳна автомобиллар тақдирига бефарқ эмаслигини намойиш этиб совет автомобилларининг янги виртуал лойиҳаларини интернетга жойламоқда. Сергей Баринов исмли дизайнер “Победа” номи билан машҳур бўлган ГАЗ М20 бугун қандай кўриниш олиши мумкинлигини ўз тасаввурида гавдалантириб берди.

Айтиш керакки, Сергей Баринов олдинроқ ГАЗ-24 “Волга” седанининг ремейкини ўз талқинида кўрсатган эди. Бу лойиҳа ҳам автоҳаваскорларни қизиқтирмасдан қолмайди. Янги “Победа” замонавий, кўркам ва ўзига хос қиёфададир. Шу билан бирга унинг эски “Победа”ни эслатувчи унсурлари ҳам сезилади.

Ушбу рақамли лойиҳани рассом бир ойда тайёрлади. Бироқ бу фақат бир рассомнинг таклифи холос. Бундай автомобил ясалмайди.

Қуйидаги видеода тарихий оқ-қора тасвирларда ўтган аср “Победа”сини ва рангли тасвирда виртуал автомобилни солиштиринг. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"