Подполковник Бахтиёр Ниғмонов Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Подполковник Бахтиёр Ниғмонов Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жамшид Жўраев ўрнига подполковник Бахтиёр Ниғмонов тайинланди, деб ёзмоқда UzNews.uz.

Бахтиёр Ниғмонов илгари Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида йўл-патруль хизматлари батальонларига бошчилик қилган. Sof.uz сайтининг ёзишича, у 2017 йилдан буён Тошкент вилояти ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимидаги Барат Маменов май ойида вазифасидан озод қилинган. Март ойида ишга туширилган ЙҲХБ сайти ubdd.uz ҳозир ишламаяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"