Полиция қоидабузар машинани балиқ каби тўрга илинтира олади (видео)

Полиция қоидабузар машинани балиқ каби тўрга илинтира олади (видео)

Ғарб киноларида автомобиллар қувди-қувдисига оид шиддатли лавҳаларни томоша қилгансиз. Жиноятчининг изидан қувган полициячи ундан ўзиб, машинаси тумшуғи билан олдидан тўсиб чиқиб, тўхтатади. Таваккалчилар олдидан уриши ҳам мумкин. Кино ўз йўлига, аммо америкалик полициячилар машинада қочган қоидабузарни тутишга энди қийналмайди. Нега дейсизми?

Police Bumper компанияси инженерлари ишлаб чиқарган мосламани полиция автомобилининг олд бамперига ўрнатса бўлади. Бир сўз билан айтганда мослама қоидабузарни овловчи қармоқ ўрнини босади. Бунинг учун қочаётган машинанинг ортидан яқинлашиб, орқа ғилдирагига тўрсимон материал илаштирилади. Тамом. Тўр ғилдиракка ўралиб, автомобиль ўз-ўзидан тўхтайди. Хусусан, бу усул йўлтанламасларда яхши самара беради, чунки машина оғир вазни туфайли ортиқ ҳаракатланолмай қолади.

Томоша қилинг. Йўл ҳаракатини бузиб, мингга қўйиб қочганлар учун яхши сабоқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"