Полициячи кўприкдан қулаётган автомобилни қаҳрамонларча тутиб қолди

Полициячи кўприкдан қулаётган автомобилни қаҳрамонларча тутиб қолди

Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогиясини ўқиганмисиз? Унда Фарғона каналини қуришда донг таратган Азизхон полвон қияликдан пастга ҳайдовчисиз бехос жилиб кетган автомобилни қўли билан тутиб қолиш саҳнаси бор. Худди шунга ўхшаш ҳодиса Британияда содир бўлди.

Фургон кўприкнинг четига илиниб қолганини полиция офицери Мартин Уиллис пайқаб қолди ва шошилинч вазиятни фаҳмлаб, қийшайиб ётган машинанинг орқа ўқини маҳкам тутиб олди. Шу тариқа автомобиль пастга қулаб кетишига йўл қўймади.

Полиция зобити бўлган Уиллис қутқарувчилар етиб келгунча фургонни шу тариқа 15 дақиқа ушлаб турди. Машина ичидагиларни тинчлантирди ва қимирламасликни буюрди.

Уиллис бу қаҳрамонларча хатти-ҳаракатини шунчаки ўз вазифасини бажараётганлиги деб изоҳлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"