Польша Ўзбекистон йўлларини таъмирлайди

Польша Ўзбекистон йўлларини таъмирлайди

Ўзбекистонда иккита Польша-Ўзбекистон қўшма корхонаси очиш режалаштирилмоқда. Биринчиси мамлакатда йўлларни таъмирлаш билан шуғулланади, иккинчиси эса тоғ-кон саноатида ишлаши кутилмоқда.

“Барча ҳужжатлар имзоланди ва йўлларни таъмирлаш корхонасининг устав капитали шакллантирилди. Ҳозир технологик линия ва янги ускуналар олиб келиниши кутилмоқда. Эҳтимол, қўшма корхона тузилган шартномалар асосида йил охиригача муайян буюртмаларни бажаришга киришиши мумкин”, дейди ташкилотдаги манба.

2015 йилнинг дастлабки 8 ойи якунларига кўра икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камайган. Польшада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти деярли 25 фоизга, Ўзбекистон маҳсулотларининг Польшага экспорти эса 17 фоизга камайиб кетган. Ушбу қўшма корхоналар Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасига ижобий таъсир кўрсатиши тайин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#йўллар

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"