Польшада қоидабузар ҳайдовчиларга полиция жарима солмасдан насиҳат қилмоқда

Польшада қоидабузар ҳайдовчиларга полиция жарима солмасдан насиҳат қилмоқда

Қоидабузар ҳайдовчилар энди Польшада бемалол машина ҳайдаши мумкин. Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоялаш органлари шу йўл билан маошларининг пастлигига қарши курашмоқда.

Польша пойтахти йўл инспекторларининг маоши миқдори жарима ёзиш бўйича белгиланган нормани бажаришига боғлаб қўйилган. Полициячилар бундан норози, шунингдек, уларнинг маоши ҳам камайиб кетмоқда. TVN24 телеканалининг хабарига кўра, ҳозир Варшава полициячилари қоидабузар ҳайдовчига жарима белгилаш ўрнига панд-насиҳат қилмоқда. Польша инспекторлари шу йўл орқали даромади камлигига норозилигини изҳор қилмоқда. Аммо жиддий қоидабузарлик содир қилган ҳайдовчи жаримадан қочиб қутула олмайди.

Апрель бошидан бери Варшава ЙПХ 496та жарима белгилади холос. Ўтган ойларда бу сон 15 баробар ортиқ бўлган. Бироқ йўл ҳаракати ходимлари ҳеч қандай тартиб-қоидани бузгани йўқ, чунки қоидабузар ҳайдовчини қай усулда жазолаш ихтиёри инспекторнинг ўзидадир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"