Поляклар электрли ретро-велосипед тайёрлади

Поляклар электрли ретро-велосипед тайёрлади

Полшанинг Avionics компанияси ишлаб чиқарган велосипед номи V1. Унинг дизайни 30-йиллар услубида бўлса-да, техник мағзи ўта замонавий

Ўзимизнинг тилда айтганда икки ғилдиракли “мотор” заряди 120 км йўл юришга етади. Электрли велосипеднинг 5 кВтли мотори соатига 56 км тезликда йўл босиш имконини беради. Қайта зарядлашга уч соатдан кўп вақт кетмаслигига компания ишонтирмоқда.

Бироқ ҳали бу “тойчоқ” тўла ишлаб чиқариши бошланганини англатмайди. Маблағ масаласи ишнинг белига тепяпти. Шунинг учун Avionics лойиҳани молияловчи пулдорларни қидирмоқда.  Агар пул топилса компания V1нинг 80та нусхасини ясайди. Бироқ унинг эҳтимолий нархи айтилгани йўқ.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"