Porsche автомобилларига қиммат, бироқ енгил ва мустаҳкам карбон ғилдирак ўрнатади

Porsche автомобилларига қиммат, бироқ енгил ва мустаҳкам карбон ғилдирак ўрнатади

Ҳамма карбон кузов ясаётган паллада “порше”чилар ғилдирак ясашга тутинди. Бу бежиз эмас. 20 дюймли карбонпластик дисклар шу ўлчамдаги енгил қотишмали дискларга қараганда 20 фоизга енгил ва мустаҳкам бўлади. Тўғри, автомобилларнинг ҳаммасига ҳам карбон ғилдирак диски қўйилмайди, чунки у бирмунча қиммат.

Нархи қимматлигининг боиси шундаки, дискларни ясашга сакки кв метр ёки 18 км углерод толаси сарф бўлади. Материални “пишитиш” ҳам узоқ ва мураккаб жараёндир. Битта ғилдирак тайёрлаш учун 200тагача амал бажарилади.

Немис автомобилсозлари айнан Porsche биринчи бўлиб карбон дисклар ишлаб чиқараётганлиги билан мақтанишни унутмади. Аммо дунёнинг кўплаб тюнинг-ательеларида бунақаси учрайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"