“Порше” Panamera Turbo S номли энг кучли гибридни ишлаб чиқаради

“Порше” Panamera Turbo S номли энг кучли гибридни ишлаб чиқаради

Немисларнинг Porsche автоконцерни Panamera Turbo S E-Hybrid номли дунёдаги энг кучли гибридни тақдим қилди. Гибрид ғоят кучли бўлишига қарамасдан ёнилғи сарфи жуда кам.

Бақувват мотори 680 от кучига эга. Гибрид агрегат тўрт литрли турбомотор ва электрли двигателдан ташкил топган. Саккиз поғонали автоматик қути билан ишлайди.

Тезланиш олиши ҳам ҳавас қиладиган даражада: 3,4 сонияда юзга чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 310 км.

Тежамкор гибрид юз кмда 2,9 литр ёнилғи сарфлайди. Заряди эса эллик км йўл босишга етади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"