«Пойтахт йўлларида» йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдалар ҳақида ҳикоя қилди (видео)

«Пойтахт йўлларида» йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдалар ҳақида ҳикоя қилди (видео)

«Тошкент» телеканалида 2 февраль куни намойиш этилган «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган пиёдалар ҳақида ҳикоя қилинди. Бу ҳақда «Darakchi.uz»га асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Кўрсатувда пойтахт йўлларида содир бўлаётган пиёдаларнинг жиддий шикастланиши ёки вафот этиши билан якун топган ЙТҲлар видеолари намойиш этилди.

Мазкур ҳодисаларнинг айримлари ҳайдовчиларнинг йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида содир бўлса, аксарияти пиёдаларнинг йўлни белгиланган жойдан эмас, бошқа жойдан, шунингдек, светофорнинг қизил чироғига беэътибор бўлиб, кесиб ўтиши оқибатида юз беради.

«Пойтахт йўлларида» кўрсатувининг мазкур сонида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчи ва пиёдаларга нисбатан қандай маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.