2021 йилда пойтахтда бизнес-авиация учун аэропорт қурилади

2021 йилда пойтахтда бизнес-авиация учун аэропорт қурилади

Тошкент-Шарқий аэродроми базасида бизнес-авиация учун аэропорт қуриш режалаштирилмоқда.

Ҳозир бўлажак аэропортни лойиҳалаш ишлари билан бирга умумий қурилиш ишлари кетмоқда. Шу йилнинг иккинчи ярмида лойиҳанинг бош пудратчисини танлаш учун танлов эълон қилинади.

2018-2020 йилларда учиш-қўниш полосаси қайта қурилади ҳамда соатига 250 йўловчини ўтказадиган терминал қурилади. Қурилишнинг иккинчи босқичида қўшимча инфраструктура, жумладан, меҳмонхона мажмуи бино этилади.

Қурилишнинг биринчи босқичи тахминан 140 млн долларга тушади. Бу маблағ хорижий кредит ва “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ўз маблағидан қопланади.

Тошкент-Шарқий аэродроми Тошкент вилоятида жойлашган. Собиқ Иттифоқ даврида ҳарбий контингент шу аэродромдан Афғонистонга жўнатилган. ССРИ тарқалгандан сўнг аэродром Чкалов номли авиакорхонага, кейинроқ Мудофаа вазирлигига берилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"