Пойтахтнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланмоқда (фото)

Пойтахтнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланмоқда (фото)

27 май куни Тошкент шаҳрининг Буюк ипак йўли чорраҳасидан Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур майдонигача бўлган йўл ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланмоқда. Sof.uz нашрининг ёзишича, ҳудудда демонтаждан сўнг бир вақтнинг ўзида тўсиқлар ўрнини бетон билан қоплаш ишлари ҳам амалга ошириляпти.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтлик ҳайдовчилар йўл ўртасидаги тўсиқлар йўлнинг нариги томонидан келаётган йўловчиларни ёки қайрилаётган автомобиль қарши йўналишда келаётган транспорт воситасини кўришга ҳалал бераётганлиги сабабли тўсиқларни тўлиқ ёки қисман олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф билдирган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.