“Права”си йўқлар учун Хитой арзон Bugatti чиқарди

“Права”си йўқлар учун Хитой арзон Bugatti чиқарди

Хитойнинг унча танилмаган Shandong Qilu Fengde фирмаси Bugatti Chiron гиперкарининг “эгизаги”ни ясади.

Хитойлар дунёга машҳур авторусумларни сохталаштиришига ўрганиб кетганмиз. Аммо Shandong Qilu Fengde Р8 номи билан аталаётган бу “гиперкар” ҳаммасидан ҳам нархи билан харидорни ўзига тортади – 5200 доллар. Bugatti учун бу сув текин нархдир.

Ҳақиқий Bugatti Chiron Хитойда солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда камида 9 млн доллар туради.

Француз гиперкари билан Хитойча нусхасининг дизайнидан бошқа ерида умумийлик йўқлиги табиий. Хитой русуми кичикроқ, электр токида ҳаракатланади. LSEV категорияга мансублиги учун ҳайдовчилик гувоҳномаси шарт эмас.

Унинг электр мотори 3,35 от кучига эга. Вергулни тўғри қўйдик, уч юз ўттиз беш эмас. Қўрғошин-кислотали аккумулятори 150 км йўл юришига етади. Оддий электр тармоғидан 10 соатда заряд олади, энг юқори тезлиги 50 км/соат.

Баҳоси арзон бўлишига қарамасдан спортча рул ва рақамли асбоблар панелига эга, етти дюймли экрани мавжуд. Ўриндиқ орқасида болалар сиғадиган жой ҳам бор.

Фирма фақат “Бугатти”нинг нусхасини ишлаб чиқаргани йўқ, Lamborghini Aventador ва Audi R8 автомобилларининг арзон-гаров эгизагини ҳам тайёрлаган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"