Президентга жарима тўламай юрган ҳайдовчининг машинасини ҳаракат жараёнида аниқлайдиган махсус қурилма кўрсатилди

Президентга жарима тўламай юрган ҳайдовчининг машинасини ҳаракат жараёнида аниқлайдиган махсус қурилма кўрсатилди

Президент 29 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлимига ташриф буюрди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг расмий сайти.

Шавкат Мирзиёевга бу ерда «Автокон» – автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппарати кўрсатилди. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради.

Давлат раҳбари ушбу қурилмани янада такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.