Пушкин хиёбонида қуёш батареяли чироқлар пайдо бўлди

Пушкин хиёбонида қуёш батареяли чироқлар пайдо бўлди

Тошкентдаги Пушкин хиёбонида янги турдаги қуёш энергияси билан ишлайдиган чироқлар пайдо бўлди.

Хабарда айтилишига кўра, худди шундай чироқлар шаҳарнинг бошқа туманларидаги боғ ва хиёбонларда ҳам ўрнатилиши мумкин экан, дейди Sputniknews-uz.com нашри.

Тошкент учун янги бўлган ушбу технология экологик тоза ва самарали ҳисобланади. Кун давомида қуёш батареяси электр энергиясини аккумуляторга жамлайди. Қоронғу тушганда эса махсус асбоб чироқни ёқади. Шундай қилиб ҳар бир фонар автоном равишда ишлайдиган тизимни ташкил қилади. Унга ҳеч қандай сим тортиш керак эмас.

Ҳозир Пушкин хиёбонида 20та шундай чироқ ўрнатилган. Чироқлар кўриниши атроф манзарасига мос равишда танланган. Ушбу янгилик ташаббускорлари – Давлат Табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистондаги ОБСЕнинг “Ўзбекистонда экологик ташаббусларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.