Путин ўз инаугурациясидан кейин «Кортеж» лойиҳасининг лимузинидан фойдаланади

Путин ўз инаугурациясидан кейин «Кортеж» лойиҳасининг лимузинидан фойдаланади

Россия президенти Владимир Путин 7 майда бўлиб ўтадиган инаугурациясидан кейин «Кортеж» лойиҳасидаги лимузиндан фойдаланади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Песковнинг сўзларига кўра, янги машинадан инаугурация маросимида фойдаланиш масаласи ҳали ҳал қилингани йўқ. Бироқ унинг тасдиқлашича, автомобиль доимий равишда президентнинг иш режасига киради.

Шу билан бир вақтда, мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров томонидан маълум қилинишича, «Кортеж» лойиҳасининг бир қатор моделлари Путиннинг инаугурация санасига тайёрланмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.