Путиннинг янги лимузини Финляндияга олиб келинди

Путиннинг янги лимузини Финляндияга олиб келинди

Россия президенти Владимир Путиннинг лимузини ва кортежга кирувчи Aurus маркали барча автомобиллари Хелсинкига олиб борилди. Мазкур шаҳарда Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Машиналар Хелсинкига «Ил-76» самолётида етказилган. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Зирҳланган лимузин биринчи марта Путиннинг инаугурация маросимида намойиш этилган. Кейинчалик бу машина билан бирга ҳаракатланувчи минивенларнинг суратлари ҳам пайдо бўлган.

Aurus маркасидаги барча машиналар ягона модул платформаси асосига қурилган. Лимузин ва оддий седан «Сенат» номини олган, катта лимузин эса «Арсенал» деб номланган. Кейинроқ «Комендант» деб аталувчи йўлтанламас пайдо бўлади. Шунингдек, уларнинг қатори мотоцикл ва «халқ йўлтанламаси» билан тўлдирилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#лимузин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.