Путиннинг “ЗИЛ”и ва Ельциннинг “Мерседес”и савдога қўйилди

Путиннинг “ЗИЛ”и ва Ельциннинг “Мерседес”и савдога қўйилди

Россия пойтахтидаги автосалонлардан бирида Mercedes-Benz S-синф (W140) русуми пайдо бўлди. Унда Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин юрган, деб айтишмоқда. Лимузин 1995 йилда ишлаб чиқарилган. Зирҳланган. 20 йил мобайнида 90 минг км йўл юрганига қараб олий мартабали шахсга қарашли бўлганини тахмин қилса бўлади. Нархи 35 минг евро.

Олий мартабали сиёсатдонларнинг машинасига қизиқувчилар учун яна бир янгилик: ЗИЛ-4112Р машинаси. Баҳоси 1,2 млн доллар.

Одатда “ЗИЛ” деганда кўз олдимизга шағал ташийдиган юк машинаси келади. Аммо шу номдаги совет лимузини бўлган. 2004 йилда Депо-ЗИЛ хусусий фирмаси ЗИЛ-41047 совет лимузинини такомиллаштиришни ихтиёр қилган. “Монолит” деб ном олган русум ғилдираклар базаси 200 ммга катталаштирилган, қўштавақали орқа эшиклар ўрнатилган ва кузовга янги панеллар айлантириб ўралган.

Қуввати 315дан 340 от кучигача оширилган, узатмалар қутиси америкача Allisonга алмаштирилган. Салон ҳам бошқатдан ясатиб чиқилган.

Янгидан “туғилган” машинага ЗИЛ-4112Р номи берилган ва 2012 йилнинг баҳорида намойиш этилган. У президент Путинга аталган эди. Аммо машина зирҳланмаганлиги туфайли Федерал қўриқлаш хизмати кўригидан ўтмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"