Қачон электромобиллар бензинли машинадан арзонроқ бўлади?

Қачон электромобиллар бензинли машинадан арзонроқ бўлади?

Атиги етти йил ўтгач, электрли транспортни бензин ё дизелли машинага қараганда арзон нархда оласиз.

Агар аккумуляторлар нархи тобора пасая борса, Bloomberg агентлигининг башоратига кўра, 2024 йилда ички ёнув двигателли машиналарнинг нархига етиб боради. 2025 йилда эса улардан арзонлашиб кетиши ҳам мумкин. Литий-ионли батареяларнинг ялпи ишлаб чиқарилиши натижасида 2030 йилга боргач, баҳоси бир киловатт-соати 70 долларгача тушади. Таққослаш учун: ўтган йили аккумуляторнинг бир киловатт-соати 208 доллар эди.

Айтиш керакки, электромобилларни оммалаштириш ҳукуматларнинг хоҳиш-иродаси ва рағбатига ҳам боғлиқ.

Қуйидаги ҳаволада Ўзбекистонда илк бор сотилаётган электромобилларнинг тавсифи ва нархлари билан танишинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"