Қамчиқ довони бўйлаб кузатув камералари ўрнатилмоқда

Қамчиқ довони бўйлаб кузатув камералари ўрнатилмоқда

Ўзбекистонда муҳим стратегик тармоқ – Қамчиқ довонида хавфсизликни ошириш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik мухбири ФВВдаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Айни пайтда Қамчиқ довони орқали Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан боғлайдиган ягона транспорт йўли ўтган. Ҳар куни ушбу ҳудуддан 15-20 минг автомобиль қатнайди. Шунингдек, йўл мураккаб тоғ шароитлари орқали ўтган бўлиб, қиш мавсумида ер музлаши ва қор туфайли кўплаб ЙТҲлар кузатилади.

Айни пайтда бу ерда ФВВнинг махсус қидирув-қутқарув отрядлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, турли хизматлар мутахассисларидан иборат 24 соатлик навбатчилик постлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзларига тегишли йўл участкаси учун жавобгар ҳисобланишади. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, улар йўлларни визуал кузатув олиб бориб, барча ахборотларни реал вақт режимида довоннинг юқори қисмидаги бирлашган штабга етказиб туришади.

Янги видеокузатув тизими эндиликда бутун йўл бўйлаб ўрнатилиб, махсус хизматлар ҳар қандай таҳдидларни тезкорлик билан бартараф этишади. Буларга табиат ҳодисалари – тупроқ ўпирилиши, тош қулаши ва кўчкилар, шунингдек, террористик таҳдидлар ҳам киради.

“Уларнинг ўрнатилиши билан штаб нафақат отрядлардан оғзаки ахборотларни қабул қилиб олади, балки камералар ва мониторлар ёрдамида йўлларда қайд этилган ҳодисаларни кузатиб ҳам боришади”, — деди ахборот манбаси.

Бугунги кунда барча зарур техник ускуна ва воситалар жойларга етказилган бўлиб, тизимни қишки мавсум кириб келишига қадар ишга тушириш режалаштирилган, дея қайд этди мутахассис.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!