Қамчиқ довони орқали катта юкли транспортлар ўтиши тақиқланади

Қамчиқ довони орқали катта юкли транспортлар ўтиши тақиқланади

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Қамчиқ довони орқали юкламаси 11,5 тоннадан ортиқ бўлган автомобиль транспортлари томонидан юкларни олиб ўтиш тақиқланиши мумкин, деб ёзади Kun.uz.

Бундай чоралар ҳукуматнинг “А-373 автомобиль йўл қисмининг Қамчиқ довонидаги қисмидан самарали фойдаланиш бўйича чоралар тўғрисида”ги лойиҳасида кўзда тутилган. У қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида муҳокама учун тақдим этилди. Ҳужжат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Ўққа тушадиган юкламалар параметри қуйидаги юк автотранспорт воситаларига тегишли бўлмайди:

— ваколатли органларнинг махсус рухсати билан ажратилмайдиган йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни олиб ўтувчилар;
— Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга жалб этилганлар.

Ангрен-Поп темир йўл қисмида асосий юк турларини ташиш билан “Ўзбекистон темир йўллари” шуғулланади.

Ўққа тушадиган юклама деб автомобилга ва йўл юзасига тушувчи оғирликка айтилади. Катта ўқ юкламасига эга бўлган автомобиллар йўл юзасини тезроқ бузади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.