Қамчиқ довонида аслида нима бўлган эди?

Қамчиқ довонида аслида нима бўлган эди?

23 январь куни техник-профилактик ишлар ўтказилаётганлиги сабабли “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларнинг қатнови вақтинча тўхтатилгани ҳақида railway.uz сайтида қисқа хабар қолдирилган.

Бироқ денгиз сатҳидан 2200 метр баландликдаги довонда нима содир бўлгани ҳақида бирор шарҳ берилмагани боис ижтимоий тармоқларда турли суратлар тарқалди.

Қуйида ушбу суратларни сизга ҳавола этамиз.

Sof.uz‘нинг хабар беришича, сел йўлни ювиб кетгани боис юк вагони издан чиқиб кетган.

Бундан ташқари ўша куни ер ости силкиниши натижасида кўчки содир бўлиб, темир йўл ва поезднинг устига қулаганлиги ҳақида версия ҳам бор.

Суратларнинг биридаги тепловоз биқинида ТЭМ2 ёзуви кўзга ташланади. ТЭМ2 бу мамлакатимиз темир йўллари депосига қарашли тепловоз саналади.

Ўзбекистонда бирор-бир расмий ташкилот бу ҳолатга ҳозирча шарҳ бермаганлигини эслатиб ўтамиз. Sof.uz сайти мутасадди ташкилотларни очиқ маълумот беришга чақиради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.