Қамчиқ довонида автомобиллар учун яна бир туннель қурилади

Қамчиқ довонида автомобиллар учун яна бир туннель қурилади

24 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, тадбирда Қамчиқ довонида яна бир автомобиль туннелини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакилларининг хабар беришича, мазкур лойиҳа “Қамчиқ-2” номини олади. Ҳозирда мавжуд бўлган устки туннел эса захира вазифасини бажаради.

Айни дамда, лойиҳа мутахассислари янада хавфсизроқ ва кенгроқ, шунингдек, замонавий тизимларга эга бўлган туннелни яратиш устида қизғин иш олиб бормоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.