Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашиши хабар қилинди
11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келиши мумкин. Бу ҳақда ФВВ’га асосланиб, Sof.uz ёзмоқда.
«11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50 — 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарида. Ҳаво ҳарорати -12-10 даражагача тушиб кетади.