Қарши-Бухоро трассасидаги 2016 йилда қулаб тушган кўприкни қурилиши Наврўз арафасида якунланади

Қарши-Бухоро трассасидаги 2016 йилда қулаб тушган кўприкни қурилиши Наврўз арафасида якунланади

Ўтган йилнинг июль ойида А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди. Sof.uz‘нинг ёзишича, айни вақтда ушбу автомобиль йўлнинг 184-километрида, «Аму-Бухоро» канали устида янги ва замонавий кўприк бунёд этилмоқда.

Умумий узунлиги 72,5 метр бўлган янги кўприк икки томонлама қатнов қисмига эга бўлиб, ҳар бир қисмининг эни 10 метрдан ортиқ бўлади. Бундан ташқари ҳар иккала томонда ҳам эни қарийб бир ярим метрдан иборат 2 та пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилмоқда.

Қурилаётган кўприкни мавжуд асосий йўлга боғлаш мақсадида – Бухоро томонидан 247 метр, Қарши томонидан эса 178 метр узунликдаги янги асфальтбетон йўл ҳам қуриляпти.

Янги кўприкнинг умумий лойиҳавий қиймати 11 миллиард 800 миллион сўмдан ортиқ бўлиб, у Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.