«Қарши-Китоб» темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари бошланди

«Қарши-Китоб» темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари бошланди

10 июль куни “Қарши-Китоб темир йўл участкасини электрлаштириш ҳамда тезюрар поезд ҳаракатини ташкил этиш” лойиҳасини тайёрлаш бўйича ҳукумат томонидан кўрсатма берилганди. Қарорга асосан ушбу йўналишда электрлаштириш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилади Uz24.uz.

«Қарши-Китоб» темир йўл линиясининг умумий узунлиги 124 километрни ташкил этади. Йўналишда 3та вокзал, 8 та станция, 46 та кўприк ва 107 бошқа сунъий иншоотлар мавжуд. Лойиҳа доирасида 1та тортиш электростанциясини ва 94 километр масофада туташтириш тармоғи, ташки электр таъминоти объектларини қуриш белгиланган. Умумий узунлиги 8 километр бўлган темир йўлларни, шунингдек, “Китоб” ва “Ғузор” станцияларини тубдан таъмирлаш, темир йўл атрофини панжаралар билан ўраш, сигналлаштириш ва телекоммуникация тизимларини модернизация қилиш кўзда тутилган.

2017-2018 йиллар оралиғида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа Тошкент, Самарқанд, Қарши ва Китоб йўналишида ягона туристик йўналишни яратиш ва халқаро туризмни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йўналишда поездлар 160 километр/соат тезликда ҳаракатланиб, йўловчиларга Қаршидан Китобгача 50 дақиқада манзилга етиб бориш имконини беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.