Қашқадарёда автобус бекатига урилган “Кобальт” ҳайдовчиси ва йўловчилар ҳалок бўлди

Қашқадарёда автобус бекатига урилган “Кобальт” ҳайдовчиси ва йўловчилар ҳалок бўлди

16 март куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида “Кобальт” маркали автомобиль бошқариб келаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб автобус бекатига урилди, деб ёзмоқда Uznews сайти. Бу “Касби-Муборак-Қарлиқ” автойўлининг 13-километрида рўй берган.

Олинган жароҳатлари натижасида ҳайдовчи ва машинадаги бошқа йўловчилар ўша ердаёқ ҳаётдан кўз юмган.

Бу воқеадан олдинроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида президент келиши олдидан йўлда олиб бораётган тозалов ишларида ёш ўқитувчи Диана Иникова автомобиль уриб кетиб ҳалок бўлганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"