Қатортол ва Муқимий кўчалари чорраҳасида светофор ўрнатилмоқда

Қатортол ва Муқимий кўчалари чорраҳасида светофор ўрнатилмоқда

Пойтахт ҳокимияти минглаб автомобилчилар илтимосига биноан Қатортол ва Муқими чорраҳасида светофор ўрнатишга қарор қилишди, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Узоқ йиллар давомида ушбу кўчалар чорраҳасида  светофор бўларди. Светофор ўнлаб автомобилларга муаммосиз чорраҳани кесиб ўтиш имконини берарди. Мустақиллик куни арафасида Учинчи транспорт ҳалқаси ишга тушиши билан ушбу светофор олиб ташланди ва чорраҳада доимий тирбандлик вужудга келди.

Муқимий кўчасидан, Чилонзор туманининг энг гавжум бозорлардан бири жойлашган, Қатортол кўчасига қайрилмоқчи бўлган ҳайдовчилар светофор бўлмаган чорраҳадан қайрилиб олишларига тўғри келар эди.

Автомобиллар жуда тез ҳаракатланадиган замонавий автомагистралда қайрилиб олиш анча мураккаб иш. Бунинг оқибатида ҳар эрта ва кеч бу ерда улкан тирбандлар пайдо бўлди. Қайрилиб олиш учун ярим соат ва ундан ҳам ортиқ кутиб қолишга тўғри келар ва ЙТҲ содир бўлиши хавфи жуда катта эди.

Йўл хизмати ходимлари янги светофор ўрнатишни бошлашди. Умид қиламизки у яқин кунларда ишга тушади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.