Қайноқ ёзнинг энг яхши автомобиллари аниқланди

Қайноқ ёзнинг энг яхши автомобиллари аниқланди

Автоэкспертлар 2017 йил ёзида минишга боп автомобиллар ўнлиги рўйхатини тузди. Рўйхат бошида Volkswagen Atlas катта кроссовери турибди.

Иккинчи ўринда Subaru Crosstrek русуми бўлиб, у, шунингдек, Subaru XV номи билан ҳам яхши таниш. Автомобиль янги модул платформасида ясалган.

Учликда Nissan Qashqai япон кроссовери ҳам бор. Тўртинчи қаторда шведларнинг Volvo XC60 автомобили.

Бундан ташқари ўнликда Audi A5 седани, Land Rover Discovery йўлтанламаси, Honda Odyssey минивэни, Porsche 911 спорткари, Lexus LC500 фастбеки ва Mercedes-Benz E-Classe кабриолетини учратиш мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"