Қайнота ва куёв “Малибу”да қўй ва мол ўғирлади

Қайнота ва куёв “Малибу”да қўй ва мол ўғирлади

Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари икки нафар бухоролик шахсни қорамол ўғирлаганликда шубҳаланиб қўлга олди. Улар қўй ва молни Chevrolet Malibu автомобилига юклаб олиб қочишган. Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилмоқда.

Автоинспекция ходимлари трассада ойнаси қорайтирилган “Малибу”ни тўхтатгач, орқасидаги ҳайвонларни пайқаб қолган. Тергов натижасида вобкетлик киши куёви билан бирга маҳаллий аҳолининг уй ҳайвонларини ўмарганлиги маълум бўлган.

Ҳайвонларни иззат-икром қилиб ташиб кетилаётган “Малибу” кимники эканлиги хабар қилингани йўқ.

Бу ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖКнинг “Ўғирлик” моддаси бўйича иш қўзғатди. Қайнота ва куёв беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мавзу:

#ўғирлик

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"