Қайси автомобилларда болғача бўлиши шарт эмас?

Қайси автомобилларда болғача бўлиши шарт эмас?

2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган № ЎРҚ–411 қонунга кўра, қонунда белгиланган тартибда етарли даражада жиҳозланмаган автомобиль эгаларига жарима солиниши ҳақида хабар қилинган эди. Хусусан, транспорт воситасида фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун болғача, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, аварияли ҳолатларда тўхташ белгиси ва ёруғликни қайтарувчи нимчалардан бири бўлмаслиги энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жарима солинишига асос бўлади.

Бироқ, болғача М2 ва М3 тоифасидаги транспорт воситалари учун зарур, деб Kun.uz сайти ёзмоқда.

Шунга кўра, енгил автомобилларда: тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, авария ҳолатида тўхташ белгиси, ёруғликни қайтарувчи нимчаси бўлиши лозим.

М2 тоифасига, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8дан ортиқ йўловчи ўриндиғига эга ҳамда энг оғир вазни 5 тоннагача бўлган ёки уларнинг негизида ишлаб чиқилган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 3-8 ўриндиққа эга автотранспорт воситалари киради.

М3 тоифасига ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8тадан ортиқ ўриндиққа эга ва энг оғир вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари киради. (Йўл ҳаракатлари қоидаларига 3-сонли илованинг 7.10 банди).

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.