Қайси давлат фуқаролари маошига энг кўп бензин харид қила олади?

Қайси давлат фуқаролари маошига энг кўп бензин харид қила олади?

РИА Рейтинг агентлиги фуқароларбоп нархда бензин сотиладиган давлатлар рейтингини тузди. Бу рўйхатда Люксембург етакчи бўлди.

Люксембургликлар маоши баландлиги ва бензин арзонлиги сабабли бир ойлик ўртача иш ҳақига 2,8 минг литр 95 бензин сотиб олиши мумкин. Иккинчи поғонани Норвегия банд қилди. Норвеглар ойлигига 2,2 минг литр бензин сотиб олиш имконига эга. Учинчи ўрин Австрия, Буюк Британия ва Швецияга насиб этди. Бу давлатларда бир ойлик маошга 1,8 минг литр бензин беради.

Россия бу рўйхатнинг 16-қаторидадир (853 литр). Украина эса 243 литр билан 33-қаторда.

Хўш, ўзбекистонликлар-чи? Бу борада рус агентлигининг аниқ маълумоти бизда бўлмаса ҳам uza.uz сайтида Ўзбекистонда ўртача маош 1609,1 минг сўм эканлиги 6 кун аввал келтирилган. Лукойл шохобчаларида АИ-95 бензин нархи 7500 сўм. Демак ватандошларимиз ўртача маошига 215 литр бензин харид қила олади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"