Қайта туғилган Borgward ўзининг илк моделини тақдим этди

Қайта туғилган Borgward ўзининг илк моделини тақдим этди

Германиянинг қайта ташкил этилган Borgward компанияси ўзининг илк моделини намойиш этди. Бу — оммавий дебюти Франкфурт автосалонида бўлиб ўтадиган ўрта ҳажмли BX7 кроссовери бўлиб чиқди.

Ҳар қандай йўл шароитида ҳаракатлана оладиган мазкур модель 224 от кучига эга ҳажми икки литр бўлган турбомотор, узатмаси иккита бўлган етти босқичли «робот»-қути билан таъминланган. Бундан ташқари, кроссоверга орқа ўқни кўп дискли Borg Warner муфтаси орқали улайдиган тўлиқ юрғизгичли тизим ўрнатилган.

Bogward BX7 кроссовери

Bogward BX7 кроссовери

Шунингдек, моделнинг гидрид двигателли варианти ҳам таклиф қилинади. Унинг таркибидан олд ўқда ҳажми икки литр бўлган тўрт цилиндрли двигатель ва орқа ўқда электромотор бўлади. Двигателларнинг биргаликдаги қуввати 401 от кучига тенг. Кроссовер фақат электромоторнинг ўзида 55 километр масофани босиб ўта олади.

Етти ўринли автомобилнинг узунлиги 4,70 метрга тенг. Багаж бўлмасининг ҳажми, икки орқа ўриндиқ йиғиб қўйилганида, 1433 литрни ташкил этади.

Bogward BX7 кроссовери

Bogward BX7 кроссовери

Автомобиль қурилмалари қаторида айлана бўйлаб атрофни кузатиш тизими, мослашувчан круиз-контроль, пиёдаларни таниш хоссасига эга фавқулодда тўхташ тизими, 12,3 дюймли сенсор дисплейи бор мультимедиа мажмуаси ҳамда Wi-Fi тарқатиш нуқтаси бор.

Bogward BX7 кроссовери

Bogward BX7 кроссовери

Bogward BX7 2016 йилдан бошлаб Хитойда сериялаб ишлаб чиқарилади. Дастлаб мазкур автомобиль фақат Хитойда сотилади, кейинчалик компания бошқа бозорларга чиқишни ҳам режалаштирмоқда. Германияда ушбу машина нархи 26 минг евродан бошланиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.