Қимматбаҳо Lamborghini Huracan Лос-Анжелесда намойиш этилмоқда

Қимматбаҳо Lamborghini Huracan Лос-Анжелесда намойиш этилмоқда

Суперкарнинг узундан узоқ номи Lamborghini Huracan LP580-2.

Бу модификация Lamborghini Huracan LP610-4нинг соддалаштирилган версияси эканлигини номидан англаса бўлади. Янги версия тўла узатмали бўлмаса-да, куч-қувват жиҳатдан тўла узатмали версиядан қолишмаслигини итальянлар таъкидлашмоқда.

Машинанинг ташқи қиёфаси деярли ўзгармаган, фақат олд бампери ва 19 дюймли ғилдирак дискида бир оз фарқ сезилади. Тўла узатмадан воз кечиб автомобиль 33 кгга енгиллашган (1389 кг). Аммо динамик тарафдан кучайган деб бўлмайди: мотор қуввати аввал 610 от кучи (560 Н∙м) бўлса, энди 580 от кучи (540 Н∙м)ни ташкил этади.

100 км/соат тезликка эришиш учун 3,4 сония зарур, энг юқори тезлиги 320 км/соат. Ушбу кўрсаткичлар Lamborghini Huracan LP610-4да 3,2 сония ва 325 км/соат бўлган. Машинанинг руль бошқаруви ва осмаси (подвеска) қайта ишланган, шунингдек, электроникани бошқарувчи дастурий таъминот ўзгаришга учраган.

Ҳаммасидан ҳам харидорни машинанинг нархи хурсанд қилади. Европада тўла узатмали Lamborghini Huracan LP610-4 нархи 169500 евро бўлса, юқорида таърифини келтирганимиз янги Lamborghini Huracan LP580-2 баҳоси 150 минг евродир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"