Қизил машиналар ўтаверсин (видео)

Қизил машиналар ўтаверсин (видео)

Бу акция “Аравачалар” (“Тачки”) мультфильмининг янги серияси чиқишига тўғри келди.

10 июндан 12 июнгача М-11 “Москва-Санкт-Петербург” трассасининг участкаларидан биридан маълум автомобиллар ҳақ тўламасдан ўтади. Гап трассанинг 15 километридан 58 километригача бўлган қисми ҳақида кетяпти. Бироқ бепул ўтадиган автомобилнинг ранги мультфильмнинг асосий қаҳрамони каби қизил бўлиши шарт. Қизил машиналар ўтиш дарвозаси олдида автомобиль ҳужжатларини кўрсатса бўлди.

Эслатиб ўтамиз: аввалроқ мазкур мультфильмнинг учинчи қисмининг трейлери интернетга қўйилганди. Мультфильм шу йилнинг 16 июнидан экранга чиқади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"