Қоплон улкан автозаводни тўхтатиб қўйди

Қоплон улкан автозаводни тўхтатиб қўйди

Ҳиндистоннинг йилига миллиондан зиёд автомобиль чиқарадиган йирик заводи Maruti Suzuki ёввойи ҳайвон дастидан икки кун ишламади.

The Guardianнинг хабар беришича, завод ишчилари йиғиш майдончасида кезиб юрган қоплонни кўриб қолган. Шундан сўнг барча ишчи-ходим автозавод ҳудудидан кўчирилган. Конвейер иши эса тўхтатилган.

Полиция завод ичида йиртқич жониворни тутишга киришган. Қоплонни қидириш ва тутиш билан жами 200 одам шуғулланган. Уни чақириш учун хом гўшт ва тирик эчкидан фойдаланишган.

Аммо бу тузоқлар иш бермасдан йиртқич 36 соатдан кейингина кўриниш берган. Шу топгача конвейер ишламаётган эди. Қоплонга ухлатувчи шприц отиб бир ёқли қилгач, уни ветеринарлар текшириб жунглига қайтаришган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"