Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси кунига икки марта қатнай бошлайди

Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси кунига икки марта қатнай бошлайди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси шу йилнинг октябр ойида Қўқон-Марғилон-Андижон электричкаси қатновларини кунига икки маротаба амалга ошириш режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатновлар қатъий жадвал асосида мунтазам амалга оширилмоқда.

Жумладан, соат 06:22 да Қўқон вокзалидан жўнаган поезд соат 9:12 да Андижон вокзалига етиб бормоқда. Йўл давомида электричка Қақир, Фурқат, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака станцияларида тўхтаб ўтади. Андижондан жўнаш вақти соат 16:45 да Қўқонга етиб бориш вақти эса 19:30 да.

Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш вақти жами 3 соату 10 дақиқани ташкил этади. Ҳаракат таркиби бир вақтнинг ўзида 330 нафар йўловчини ташиш имконига эга. Электричка 7 та вагондан иборат бўлиб, вагонларнинг барчаси кондиционер билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қўқон – Марғилон – Андижон йўналишида электричка қатнови йўлга қўйилган эди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.