Қўқонда автобуслар йўловчиларни бир кун бепул ташиди

Қўқонда автобуслар йўловчиларни бир кун бепул ташиди

8 декабрь мамлакатда Конституция куни муносабати билан Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги жамоат транспорти бир кун йўловчиларга бепул хизмат кўрсатди. Бу хусусда Facebook ижтимоий тармоғида sof.uz саҳифаси хабар тарқатди.

Айни кунларда Қўқон шаҳридаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 10та автокорхонада 250дан ортиқ автобус мавжуд.

Саҳифа остида қолдирилган изоҳларда ва Facebookдаги қўқонликлар гуруҳида маҳаллий фуқаролар маълумотни тасдиқлаб изоҳлар ва постлар қолдиришган. Айрим изоҳларда мазкур тажрибани мамлакат бўйлаб ёйиш таклифи берилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#автобус

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"