Қўқонда “Каптива”ни олиб қочган босқинчилар тўдаси қўлга олинди

Қўқонда “Каптива”ни олиб қочган босқинчилар тўдаси қўлга олинди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Қўқон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига “Сунбула” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Каптива” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
 
Жабрланувчининг таъкидлашича, у машинасида уйига келганида, икки нафар юзини ниқоб билан беркитган номаълум шахслар унинг олдига келишиб, бири қўлидаги тўппончага ўхшаш буюм билан қўрқитиб, машинага чиқиб ўтиришини айтади. Шу пайт жабрланувчининг турмуш ўртоғи уйидан чиқиб, шовқин кўтариб, оила аъзоларини ёрдамга чақиради. Номаълум шахслар эса автомашинани олиб қочадилар. Машина салонида жабрланувчига тегишли “Iphone-6” русумли телефон аппарати ва 60 минг сўмга яқин пуллари ҳам бўлган. 

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу босқинчилик жиноятини Қўқон шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган Т.А. ва 1996 йилда туғилган М.А.лар томонидан содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Улардан жиноят содир этишда фойдаланилган ашёвий далиллар олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#жиноят

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш