Қўқондаги марказий бозор чорраҳасида пиёдалар кўприги ишга тушди

Қўқондаги марказий бозор чорраҳасида пиёдалар кўприги ишга тушди

Шу кунларда Қўқон шаҳрининг марказий буюм бозори чорраҳасидаги пиёдалар кўприги ишга тушди. Кўприк қурилиши 3 йилга яқин давом этди.

Пиёдалар кўприги шаҳар марказий буюм бозорининг ўта серқатнов чорраҳасида бино этилган. Чорраҳа азалдан пиёдалар билан гавжум, хусусан, яқин-яқингача чакана савдо бозори томонидан кўчани кўп сонли пиёдалар оқими тартибсизлик билан кесиб ўтар эди.

Янги пиёдалар кўприги ялтироқ панжарали, томи кўк рангда, зиналари темир тахталардан ишланган. У чорраҳанинг учта томонини (чакана савдо бозори, улгуржи савдо бозори ва озиқ-овқат бозори) бирлаштиради.

Қурилиш узоқ вақтга чўзилиб кетгани ўтган йилнинг август ойида халқаро Пресс-клубда тилга олинган ва вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда у фойдаланишга топширилишини айтган эди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"