Қорақалпоғистонда қайта қуриладиган ва таъмирланадиган автобекатлар маълум бўлди

Қорақалпоғистонда қайта қуриладиган ва таъмирланадиган автобекатлар маълум бўлди

Қорақалпоғистонда кейинги 5 йил мобайнида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар кўлами белгилаб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги республика бўлими раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи А.Бердиев маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Мутасаддига кўра, 2017—2021 йиллар давомида Нукус шаҳридаги «Нукус шимолий автовокзали», «Жийдели Байсин» автобекатини қайта қуриш, Тахтакўпир, Чимбой, Мўйноқ туманларидаги автобекатларни эса реконструкция қилиш назарда тутилган.

Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв томонидан имзоланган «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ амалга оширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.