Qoros автокомпанияси электромобиль ва автопилотли машина чиқаради

Qoros автокомпанияси электромобиль ва автопилотли машина чиқаради

Хитой-Исроил ҳамкорлигидаги Qoros компанияси электромобиль ишлаб чиқариш ва автоном бошқариладиган автомобиль яратишни режалаштиряпти. Бунинг бир қатор сабаблари бор.

Кузатувчилар Qoros инвесторлари автомобиль савдоси сустлигидан норозилигини айтиб ўтишмоқда. Qoros маркаси ишончни оқламади. Ўтган йилнинг ўрталарида бренд Европа автобозоридан чиқиб кетишига тўғри келди. Чунки атиги 50 машинани сота олди. Хитойда эса 35 минг автомобиль сотиш режалаштирилганига қарамай 14 мингта сотилди.

Вазиятни ўнглаш ва рақобатчилар билан астойдил курашиш мақсадида Qoros янги электромобиль ва ҳайдовчисиз бошқарув тизими устида жиддий шуғулланмоқда. Компанияда илғор технологик тадқиқотлар билан шуғулланувчи иккита бўлинма тузилади: NEV (New Energy Vehicles) – электромобиллар, Mobility – автоном бошқарув тизими билан ишлайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"