Qoros компанияси янги кроссоверни кўрсатди

Qoros компанияси янги кроссоверни кўрсатди

Хитойнинг Qoros компанияси Qoros 5 номли янги кроссовер ҳақида маълумот берди. Бу авто шу йилнинг ноябрида Гуанчжоудаги автосалонда расман намойиш қилинади. 2016 йилдан эса савдога чиқади. Хитойдан бошқа мамлакатларда сотилиши, ҳозирча, маълум эмас.

Янги модел Qoros 3 City SUVнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Машина узунлиги 4587 мм, кенглиги 1878 мм. Техник тавсифи, ҳозирча, ошкор этилмади. Норасмий ахборотларга кўра, 1,6 литрли бензинли мотор ўрнатилади. Двигателининг қуввати 156 от кучига тенг. Агрегат олти поғонали механик узатмалар қутиси ёки иккита уловчи механизмли автоматик трансмиссия билан ишлайди.

Кейинроқ, 180 от кучига эга 1,8 литрли бензинли турбомотор яратилиши кутилмоқда. Qoros компанияси Россия бозорига чиқишни истаётибди. Таъкидлаш керакки, Qoros тўқнашув тестидан 5 юлдузча олган ягона Хитой автомобилидир.

Мавзу:

#Qoros

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"